Россияда 2016 йил давомида давлат лотереяларида иштирок этган 427 киши миллионерга айланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Давлат лотереялари статистикасига кўра, 2016 йилнинг саккиз ойи давомида 427 нафар россиялик лотерея миллионерига айланган (1 миллион ва ундан ортиқ ютуқ категорияси ғолиби), улардан 43 нафари омадли чиптани Россия почтаси бўлимларидан харид қилган.
Россия почтаси компаниясининг маълум қилишича, 2016 йилда компаниянинг 143 нафар мижози 50 минг рублдан ортиқ ютуққа эга бўлган, бу каби ютуқларнинг жами суммаси 75 миллион рублдан ортиқни ташкил этади.
Компания матбуот хизмати икки йил давомида мижозлари орасидаги лотерея ғолибларининг умумий сони 5,5 миллион кишидан ошганлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)