Россия Эрондаги ҳарбий базадан чиқиб кетди, лекин, шунга қарамай, расмий Москва келажакда Эрон инфраструктурасидан, шу жумладан, Ҳамадондаги базадан Сурияда террорчиларнинг марраларига зарба беришда фойдаланишда бирор чеклов ёки тўсиққа дуч келмайди. Бу ҳақда, Россиянинг Теҳрондаги элчиси Леван Жагарянга асосланиб, Forbes’нинг русча версияси маълум қилмоқда.
Илгарироқ Эрон матбуотида россиялик ҳарбийлар Ҳамадондаги базадан чиқиб кетгани хабар қилинган эди. Бу борада баёнот берган Эрон ТИВ вакили Баҳром Қосимий Россия томонидан Шаҳид Нужа базасининг қўлланилиши якунига етганини тасдиқлаган эди.
Изоҳ (0)