Хитой жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинциясининг Аньшунь округида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, «Сина» порталига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий ҳукумат расмийларининг маълум қилишча, ичида 39 киши бўлган йўловчи автобуси шосседа ёнбошлаб қолди. Барча жабрланганлар шифохонага етказилди, уларнинг тўрт нафари оғир аҳволда бўлиб турибди.
Полиция воқеа сабабларини ўрганишни бошлади.
Изоҳ (0)