Тошкентдаги Беруний кўчасининг Ғунча ва Алоқа даҳалари оралиғидаги қисми янгидан асфальтланмоқда. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Қайд этилган оралиқда нафақат асфальт янгиланмоқда, балки ёриткичлар ҳам таъмирланмоқда, автомобиллар эса вақтинча қарама-қарши қатнов қисмида ҳаракатланмоқда.
Бундан ташқари, хабар беришларича, Нурафшон кўчасидан Беруний кўчасига кириш йўллари вақтинча ёпилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)