Тошкентнинг Марказ-5 мавзесида Lacetti ва Cobalt автомобиллари иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» ва «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳларида фотохабарлар қолдирилган.
Ҳодиса 19 август, жума куни кеч соат 22:00 атрофида юз берган. Тўқнашув айнан қандай юз бергани номаълум. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиб, жабрланганлар ҳақида аниқ ахборот йўқ.
Гувоҳларнинг ёзишича, ЙТҲ юз берган ҳудудга зудлик билан ўч ўчирувчилар гуруҳи, шунингдек, иккита тез тиббий ёрдам машинаси етиб келган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)