Футбол бўйича Италия А сериясида 2016/17 йилги мавсум расман старт олди.
Мавсумнинг очилиш учрашувида Римнинг «Рома» клуби иштирок этиб, «Удинезе»га имконият қолдирмади — 4:0. Бош мураббий Лучанно Спалетти 57-дақиқага келиб Диего Пероттини майдонга туширганидан кейин, учрашувда туб бурилиш бўлди. Аргентиналик футболчи «Рома»нинг мавсумдаги дастлабки икки голига муаллифлик қилди.
Амалдаги чемпион «Ювентус» мавсумни «Фиорентина»ни таслим қилишдан бошлади — 2:1. Турин клуби ўзининг янги хариди Гонсало Игуаинни 66-дақиқага келиб майдонга туширди. Орадан 9 дақиқа ўтиб аргентиналик футболчи «Ювентус»га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Қайд этиш керак, мавсум аввалида «Ювентус» Игуаин учун 90 миллион евронинг баҳридан кечганди.
Италия А серияси 1-тур беллашувлари 20 август, шанба
«Рома» — «Удинезе» 4:0
Голлар: Диего Перотти, 65-пен (1:0). Диего Перотти, 75-пен (2:0). Эдин Жеко, 82 (3:0). Муҳаммад Салоҳ, 84 (4:0).«Ювентус» — «Фиорентина» 2:1
Голлар: Сами Хедира, 37 (1:0). Никола Калинич, 70 (1:1). Гонсало Игуаин, 75 (2:1).21 август, якшанба«Милан» — «Торино»«Аталанта» — «Лацио»«Болонья» — «Кротоне»«Женоа» — «Кальяри»«Кьево» — «Интер»«Палермо» — «Сассуоло»«Пескара» — «Наполи»«Эмполи» — «Сампдория»
Изоҳ (0)