XXI ёзги Олимпиада пойтахти – Рио-де-Жанейро шаҳридаги фавелаларда (қашшоқ даҳаларда) тўқнашувларнинг тез-тез содир бўлиши хавфсизлик чораларининг кучайтирилишига олиб келди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
5 август куни Олимпиада бошланганидан буён ҳуқуқ-тартибот ходимларининг жиноий гуруҳлар билан отишмаси оқибатида камида 14 киши ўлдирилди.
Маҳаллий аҳолининг маълум қилишича, полициячилар Олимпиада меҳмонларининг ҳимоясини таъминлашга ҳаракат қилаётгани учун шаҳарнинг ночор ҳудудларида одамлар доимий назорат, операциялар ва уйларнинг тинтуви остида қолмоқда.
Изоҳ (0)