Бангладеш пойтахти Даккадаги Башундхара савдо марказида кучли ёнғин келиб чиқди. «ТАСС»нинг Dhaka Tribune’га асосланиб билдиришича, бир неча ўн киши ичкарида қолиб кетган бўлиши мумкин.
Ёнғин марказнинг олтинчи қаватида бошланди. Харидорлар ва савдогарларнинг кўпчилиги бинони мустақил равишда тарк этди, 20 кишини қутқарувчилар олиб чиқди. Ўт ўчириш хизмати вакилининг маълум қилишича, яна бир неча ўн киши ичкарида қолиб кетган бўлиши мумкин. Бино томида одамлар борлиги айтилмоқда.
Воқеа жойига 14 та ўт ўчириш бригадалари етиб келди.
Изоҳ (0)