Яман ҳукумати исёнчи хусийлар назорати остида бўлган мамлакат пойтахтида жойлашган Марказий банк билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда 19 август, жума куни бош вазир Аҳмад Убейд бин Дагр маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Хусийлар томонидан Марказий банк директорлар кенгаши аъзоларини лавозимидан бўшатиб, бошқаларни тайинлаш юзасидан кўрилаётган чоралар конституция ва бошқа қонунларга зиддир. Фақат республика раҳбари Марказий банк раҳбари ёки кенгаши аъзоларини алмаштириш ҳуқуқига эга», — деди бош вазир.
«Хусийларнинг бу иши масъулиятсиз сиёсий қадам бўлиб, улар шу тариқа мамлакатнинг молия ва банк тизимини кўпроқ назорат қилмоқда», — дея қўшимча қилди Дагр.
Яман Марказий банки ҳам қонуний ҳукумат, ҳам исёнчилар билан ҳамкорлик қилган ягона давлат тизими эди.
Изоҳ (0)