АҚШ президентлиги лавозимига Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон америкалик сайловчилар ўртасида машҳурлиги бўйича республикачилардан номзод миллиардер Дональд Трампдан устунлигини оширди. Бу ҳақда Reuters Ipsos халқаро ижтимоий марказ томонидан 19 август, жума куни чоп этилган янги умуммиллий сўров натижаларига таяниб маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
14—18 август кунлари давомида олинган охирги маълумотларга кўра, Клинтон учун ноябрдаги сайловларда сўровда қатнашганларнинг 42 фоизи овоз беришга тайёр. Трампни эса уларнинг 34 фоизи қўллаб-қувватлаш ниятида.
Шу тариқа собиқ давлат котиби миллиардердан 8 фоизга ўзиб кетди.
Reuters ва Ipsos’нинг ўтган ҳафта охирида келтирган маълумотларида номзодлар ўртасидаги фарқ камроқ эди. Сўровномада иштирок этганларнинг 35 фоизи Трампни қўллаб-қувватлаб овоз берган бўлса, Клинтон учун уларнинг 41 фоизи овоз беришга тайёр эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)