Рио—2016 Олимпиадасининг каноэда эшкак эшишдаги жуфтлик мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчилар маррага саккиз нафар жуфтлик орасида саккизинчи бўлиб етиб келди.
1000 метр масофага сузишда Герасим Кочнев ва Серик Мирбеков жуфтлиги ярим финал босқичини муваффақиятли босиб ўтганди. Медальлар учун кураш кечган финалда эса ўзбекистонлик спортчиларга сўнгги поғона насиб қилди.
Дастлабки учликни Германия, Бразилия ва Украина спортчилари қўлга киритди. Финалда, шунингдек, Венгрия, Куба, Чехия ва Россия каноэчилари ҳам иштирок этди.
Изоҳ (0)