Рио–2016 Олимпиада ўйинлари эркин кураш баҳсларининг -74 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Бекзод Абдураҳмонов мусобақанинг илк жангида россиялик Ануар Гедуевга қаршилик қилиб, 5:10 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Россиялик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритгани учун Бекзод Абдураҳмонов бронза медали учун қўшимча саралашда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
«Sports.uz»нинг хабар қилишича, қўшимча саралашнинг илк жангида ўзбекистонлик курашчи АҚШ вакили Жордан Эрнест Борроузни 11:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бронза медали учун саралашнинг иккинчи босқичига йўлланма олди.
Ушбу босқичда Бекзод Абдураҳмонов ярим финалда россиялик Ануар Гедуевдан енгилган озарбайжонлик Жаброил Ҳасановга қарши курашди ва 7:9 ҳисобида имкониятни бой берди ҳамда Риодаги иштирокини якунлади.
Маълумот учун, эркин кураш бўйича -74 килограмм вазн тоифасида олтин медални эронлик Ҳассан Яздани, кумуш медални эса россиялик Ануар Гедуев қўлга киритди. Бронза медали туркиялик Сонер Демиртошга насиб қилди.
Изоҳ (0)