Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик Баҳодир Мамажонов америкалик Мейсон Менардга қарши жангда нокаутга учради, деб хабар берди «Оламспорт».
Мамажонов бир неча йилдан буён АҚШнинг Хюстон шаҳрида яшаб, бокс фаолиятини шу ерда давом эттираётгани маълум қилинган.
Мейсон Менардга қарши жанг унинг учун профессионал боксдаги йигирма иккинчиси эди. Бунга қадар 19 та жангда зафар қучган Мамажонов (шуларнинг 11 таси нокаут билан), 2 тасида рақибларидан енгилганди.
Ўзбекистонлик спортчининг рақиби Мейсон Менард эса ўзи ўтказган 32 та жангнинг 31 тасида зафар қучган бўлиб (шуларнинг 23 тасида нокаут билан), фақатгина 1 маротаба имкониятни бой берганди.
Ҳар икки спортчининг ўзаро жанги 10 раунд давом этиши белгилаб қўйилганди. 9-раундга келиб Баҳодир Мамажоновга нисбатан рефери ҳисобни очди ва натижада жангни тўхтатишга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)