Ангола президенти, мамлакатни 1979 йилдан буён бошқараётган Жозе Эдуарду душ Сантуш яна бир бора Анголани озод қилиш учун халқ ҳаракати ҳукмрон партияси етакчиси этиб сайланди. Луандада ўтган съездда у ягона номзод сифатида 99,6 фоиз овоз тўплади, деб хабар беради «ТАСС».
Бу борадаги баёнотни журналистларга президентнинг расмий вакили Мануэль Рабелаиш берди.
Шу йилнинг мартида 73 ёшли душ Сантуш 2018 йилда партия етакчиси лавозимини тарк этиш ниятида эканлигини билдирган эди. Натижаларига кўра давлат раҳбари сайланадиган парламент сайловлари 2017 йилда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)