YouTube’нинг XEETECHCARE канали муаллифи (Заряб Хан) янги Samsung Galaxy Note 7 смартфонининг мустаҳкамлигини жуда ғалати усул — ҳимоя ойнасига болға билан уриш ёрдамида синаб кўришга қарор қилди. Бу ҳақда «Hi-Tech Mail.ru» хабар бермоқда.
Samsung Galaxy Note 7 2 август куни тақдим этилди. Янги флагман Gorilla Glass 5 авлоди ойнаси қўлланилган биринчи қурилма бўлди. Шунинг учун Galaxy Note 7 Galaxy S7 ва S7 Edge’га қараганда шикастланишларга чидамлироқ ва мустаҳкамроқ бўлиши керак.
Видео муаллифи синовидан смартфоннинг энг заиф қисмлари қайрилма ёнлари ва бармоқ изи сканери атрофидаги ҳудуд эканлиги маълум бўлди. Бироқ Зарябнинг таъкидлашича, панелнинг орқа ва юз қисмининг асосий қисмига болға ёрдамида катта куч ишлатибгина зарар етказиш мумкин.
https://www.youtube.com/watch?v=z42Q1LNvn_4
Изоҳ (0)