69 килограмм вазн тоифасида чиқиш қилган қирғизистонлик оғир атлетикачи Иззат Ортиқов Рио-де-Жанейро Олимпия ўйинларида қўлга киритган бронза медалидан маҳрум этилди. Бу ҳақда «SportBox.ru» хабар бермоқда.
Спорт арбитраж судининг расмий сайтида маълум қилинишича, спортчининг допинг намунасидан тақиқланган стрихнин моддаси топилган.
Шу тариқа, Қирғизистон Олимпия термаси Риода қўлга киритилган ягона медалдан маҳрум бўлди.
Изоҳ (0)