Рио—2016 Олимпиадасининг 75 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақасида иштирок этаётган Бектемир Мелиқўзиев финалга йўлланма олди.

Foto: MOQ matbuot xizmati (Anvar Ilyasov surati)

Фото: МОҚ матбуот хизмати (Анвар Илясов сурати)

Финал остонасида у мексикалик Мисаэл Родригесга қарши рингга кўтарилди ҳамда дастлабки икки раундни ўз фойдасига ҳал қилди.

Ярим финал жангига қадар ўзбекистонлик боксчи 1/8 финалда австралиялик Дениэл Льюисни, чорак финалда эса ҳиндистонлик Викас Кришан Ядавни мағлуб этишга муваффақ бўлганди.

Шу тариқа Бектемир Мелиқўзиев энг камида кумуш медаль масаласини нақд қилиб қўйди. У Рио—2016 Олимпиадасининг ҳал қилувчи жангида иштирок этадиган Ҳасанбой Дўстматов ва Шаҳрам Ғиёсовдан кейин учинчи ўзбекистонлик спортчи бўлди.