17 августга ўтар кечаси Европа Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичидан ўрин олган дастлабки учрашувлар бўлиб ўтди.
«Манчестер Сити» жамоаси сафарда Руминиянинг «Стяуа» клубини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, «Боруссия» Мёнхенгладбах жамоаси 3:1 ҳисобида «Янг Бойз» футболчиларини таслим қилди.
Россия вице-чемпиони «Ростов» Голландияда «Аякс» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Қуйида дастлабки босқичдан ўрин олган натижалар билан танишинг.
ЕЧЛ, плей-офф босқичи. Дастлабки учрашувлар
«Стяуа» (Руминия) – «Манчестер Сити» (Англия) – 0:5 (0:2)
Голлар: 0:1 – 13 Сильва, 0:2 – 41 Агуэро, 0:3 – 49 Нолито, 0:4 – 78 Агуэро, 0:5 – 89 Агуэро.Манчестер Сити – Кабальеро, Стоунз, Коларов (Клиши, 75), Сабалета (Санья, 70), Отаменди, Фернандиньо, Сильва, де Брюйне (Фернандо, 79), Стерлинг, Нолито, Агуэро.
Изоҳ (0)