Япония, Хитой ва Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари 23—24 август кунлари Токиода учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Киодо» агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ушбу тадбир уч томонлама саммитнинг олдидан ўтказилиши кутилмоқда. Жорий йилнинг январида Япония бош вазири Синдзо Абэ парламентда сўзлаган нутқида ушбу йилда олий даражадаги шу каби учрашувни ўтказишга эришиш умидини билдирган эди.
Охирги марта учта мамлакат ТИВ раҳбарлари 2015 йилнинг мартида Сеулда музокаралар ўтказган эди. Шундан сўнг ноябрда Сеулда учта мамлакат олий раҳбарияти вакиллари иштирокида саммит бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)