16 август куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида футзал бўйича ЖЧ—2016 беллашувларига ҳозирлик кўраётган икки мамлакат термалари иштирокидаги биринчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Қозоғистондаги йиғинни якунлаб, мамлакат футзал терма жамоасига ҳар икки ўйинда ҳам имкониятни бой берган Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжон билан Тошкентда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. 17 август куни томонлар иккинчи назорат ўйини доирасида майдонга тушади.
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2016 нинг «А» гуруҳида Колумбия, Португалия ва Панама терма жамоаларига қарши кураш олиб борса, озарбайжонлик футзалчилар «F» гуруҳида Эрон, Испания ва Марокаш билан куч синашади.
Ўртоқлик учрашуви 16 август, сешанба «Ўзбекистон» спорт мажмуаси
Изоҳ (0)