Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин очликдан азият чекаётган фуқароларни ит гўшти ейишга чақирди, негаки, унинг фикрича, бу «супер таом» бўлиб, унинг таркибида товуқ ва мол гўштидан кўра кўпроқ витамин бор. Бу ҳақда, Mirror нашрига асосланиб, «Вести.ru» хабар бермоқда.
КХДР матбуоти охирги пайтларда ит боласининг гўшти ошқозон ва ичакларга фойдали эканлиги ҳақида маълумот тарқатмоқда. Айрим кўрсатувларда ит гўштига таъм киритиш олдидан уларни ўлими олдидан азоблаш маслаҳат берилди.
Шимолий Кореянинг айрим журналистлари давлат раҳбарига иқтибос келтирган ҳолда ит гўшти аскарларнинг оғир вазиятлардан чиқишга кўмак берган анъанавий овқати эканлигини айтиб келмоқда.
Изоҳ (0)