Гоби чўлидаги (Мўғулистон, ХХР) мусобақа пайтида шотландиялик марафончи Дион Леонардга митти дайди ит қўшилиб олди ва спортчи билан бирга 100 километр масофани югуриб ўтди. Бу ҳақда «SovSport.ru» блогларида хабар берилди.
Ўзининг бу хатти-ҳаракатлари билан кучукча марафонда улкан шуҳратга эришди. У марафон ўтказилган чўл номи билан Гоби деб аталди. Ташкилотчилар Гобидан жиддий хавотирланиб, ҳатто энг иссиқ кунларда уни кейинги босқичга қадар машинада етказиб боришга уринди. Финиш чизиғини жонивор янги хўжайини билан бирга кесиб ўтди.
Жуфтлик маррага 101 спортчи ичида иккинчи бўлиб етиб келди. Ташкилотчилар ҳатто шотландиялик марафончининг тўрт оёқли дўсти учун махсус медаль ҳозирлатди.
Бу воқеадан сўнг Леонард янги дўстини Буюк Британияга олиб кетишга қарор қилди.
Одамлар интернет орқали итни расмийлаштириш ва бошқа мамлакатга олиб кетиш харажатлари учун 5 минг евродан ортиқ маблағ тўплади, лекин ушбу жараён бир неча ойга чўзилиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)