Таиландда содир этилган қатор ҳужумлар оқибатида туристик соҳага етказилган зарар йил охирига қадар 286 миллион долларга етиши айтилмоқда. Бу ҳақда, Таиланд туристик бошқармасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Идора раҳбари Ютасак Супасорнинг сўзларига қараганда, йил охирига қадар меҳмонхоналарда буюртирилган хоналар 100–200 мингтани ташкил этиши мумкин. Бу туристик бизнесга 5,08–10,16 миллиард бат (143–286 миллион доллар) зарар келтириши мумкин.
Таиландда туризм соҳаси ЯИМнинг 10 фоизини беради. Жорий йилда қиролликка 32 миллион чет эллик турист келиши кутилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Таиланднинг олти провинциясида 14 портлаш рўй берди (1, 2). Жумладан, Пхукет, Хуахин сингари йирик курортлар, шунингдек, Транг, Сураттхани, Пхангнга, Чумпхон провинциялари нишон остига олинди. Краби ва Накхонситхаммарат провинцияларида ўт қўйиш билан боғлиқ воқеалар кузатилди. Тўрт киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳат олди.
Муқаддам полиция ҳужумлар ортида янги конституция лойиҳаси бўйича ўтказилган референдум якунларидан норози сиёсий кучлар турганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)