Покистон назоратидаги Кашмир вилоятининг бир қисмида жойлашган Паландри ва Хажира қишлоқлари орасидаги трассада автобуснинг жарликка қулаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Автобуснинг қулаши оқибатида 16 йўловчи ҳалок бўлди, яна 29 нафари жароҳатланди. Шулардан 6 нафари оғир аҳволда», – дейилади хабарда.
Тўй меҳмонларини олиб кетаётган автобус ичида 50 нафардан ортиқ йўловчи бўлган. Келин ва куёв автоҳалокат пайтида автобус ичида бўлмаган.
Изоҳ (0)