Рио—2016 нинг байдаркачилар мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Алексей Мочалов ярим финал чиптасини қўлга киритди.
1000 метрга сузиш мусобақасида иштирок этган Мочалов маррага тўртинчи бўлиб етиб келди. Унинг бу натижаси финал босқичида иштирок этиши учун етарли бўлди.
Ўз гуруҳида Бельгия, Тунис, Янги Зеландия каби мамлакат спортчиларини ортда қолдирган Алексейнинг ярим финалдаги рақиблари: Россия, Франция, Словакия, Чехия, Германия, Польша ва Тунис.
Изоҳ (0)