«Астон Вилла» жамоасининг (Англия) собиқ футболчиси Дэлиан Аткинсон полициячининг электрошокер билан берган заряди оқибатида оламдан ўтди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Англиянинг Телфорд шаҳри полициячилари чақирув бўйича воқеа жойига етиб келиб, гумондорга қарши электрошокер қўллади, бунинг оқибатида унинг юраги тўхтаб қолди. Кейинчалик ҳалок бўлган киши Аткинсон эканлиги аниқланди.
Собиқ футболчи 48 ёшда эди. У 2001 йилда фаолиятини якунлаган эди. Аткинсон «Ипсвич», «Шеффилд», «Астон Вилла», «Манчестер Сити» (Англия), «Реал Сосьедад» (Испания), «Фенербахче» (Туркия) ва «Мец» (Франция) таркибида тўп сурган.
Изоҳ (0)