Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Руминияда собиқ қирол Михайнинг рафиқаси дафн қилинди, деб ёзади «ТАСС». Шу муносабат билан мамлакатда миллий мотам эълон қилинди, давлат байроқлари туширилди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Дафн маросими Бухарестдаги Қироллик саройидаги православ ибодати билан бошланди. Сўнг тобут сарой қаршисидаги майдонга чиқарилди, у ерда католик расм-русумларига мувофиқ диний маросим ўтказилди.

Шундан кейин мотам кортежи мамлакат қироллари мақбараси жойлашган Куртя-де-Аржеш шаҳрига йўл олди, у ердаги черковда ёпиқ дафн маросими ўтказилди.

Мотам маросимида унинг тўнғич қизи, меросхўр малика Маргарета ва шаҳзода Раду, бош вазир Дачиан Чолош, Руминия православ черкови патриархи Даниел, хорижий сулолалар аъзолари, Руминия ва Молдова давлат муассасалари вакиллари, шунингдек, мингга яқин шаҳарликлар қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, Руминия қироличаси, қирол Михайнинг рафиқаси, малика Анна Бурбон-Пармская 1 август куни Швейцарияда 92 ёшида вафот этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)
Дунё
Пентагон АҚШ ва Хитой ўртасида ҳарбий можаро бошланиши эҳтимолини баҳолади