ЖАР вакили бўлган паралимпиячи енгил атлет, дугонасини ўлдиргани учун олти йилга қамалган Оскар Писториус қамоқхонада ҳамширалар уни заҳарламоқчи бўлганини айтди. Бу ҳақда, Mirror нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Март ойида Писториус заҳарланишдан қўрққани боис фақат консерваланган сабзавот маҳсулотлари билан озиқланаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. 7 август куни атлет Преториядаги шифохонага билаклари кесилган ҳолда олиб келинди. Писториус тўшакдан йиқилгани боис бундай жароҳатлар олганини айтди, аммо кўпчилик у атайлаб билакларини кесганини тахмин қилди.
Спортчи уч ҳамшира устидан шикоят хати ёзди. Мактубда Писториус ҳамширалар уни заҳарламоқчи бўлганини айтди. Шундан сўнг у қамоқхона маъмуриятига мурожаат қилиб, уни бошқа ерга кўчиришни сўради, аммо рад жавобини олди.
Изоҳ (0)