Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон ер кодексининг чет элликларга ер сотиш ва ижарага беришни тартибга солувчи меъёрларига нисбатан мораторийни беш йилга узайтириш таклиф қилинди. Ушбу ташаббусни ер ислоҳоти бўйича комиссия йиғилишида гуруҳ раҳбари, қишлоқ хўжалиги вазири Асқар Мирзаҳметов илгари сурди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: RFE

Фото: RFE

Мораторийни 2021 йилнинг 31 декабрига қадар узайтириш таклиф қилинмоқда. Бу давр ичида инвентаризацияни ўтказиб, ер захиралари жамғармасини шакллантириш режалаштирилмоқда.

Мораторий мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев томонидан 2016 йилнинг 6 майида имзоланган эди. У йил охирига қадар амал қилиши кўзда тутилган. Ер хўжалиги ерларининг чет элликларга 10–25 йилга ижарага берилиши билан боғлиқ ҳолатга жавобан оммавий норозиликлар юзага келиши туфайли мазкур меъёрларга мораторий жорий қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саломатлик
Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?
Маҳаллий
Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди 
Дунё
“Ўлим жунглиси”: 400 мингга яқин муҳожир ҳалокатли йўл орқали Панамадан АҚШга ўтмоқда