Эрон миллий терма жамоаси футболчилари Қатар ҳамда Хитойга қарши ўйинлар олдидан Италияда тайёргарлик олиб боради. Бу ҳақда «Championat.asia» сайти хабар берди.
Карлуш Кейруш мураббийлигидаги жамоа 1 сентябрь куни ўз майдонида Қатарни қабул қилиб, ЖЧ—2018 3-саралаш босқичида старт олади. Мутахассис Италия сафарига 25 нафар футболчи билан жўнаб кетади.
Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Сурия терма жамоаси эса саралаш ўйинларига Россияда тайёргарлик кўриши маълум қилинганди.
Самвел Бабаян 1 сентябрь куни Сурияга қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан йиғинни 20 август куни бошлайди ва терма жамоа 24 август куни Буркина-Фасога қарши ўртолик ўйинида майдонга тушади.
Изоҳ (0)