Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қримда автобус жарликка қулаши натижасида ҳалок бўлганлар сони олти кишига етди. Бу ҳақда Россий Тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси сайтида хабар берилди.

Фото: Россия ФВВ

Фото: Россия ФВВ

«Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа жойида тўрт киши, жумладан, ёш бола ҳалок бўлди, яна икки йўловчи касалхонада вафот этди. Қолган жабрланганлар оғир аҳволда шифохоналарга ётқизилди, баъзилар комада», — дейилади хабарда.

16 киши, жумладан, ҳайдовчи жароҳат олди. Улар орасида 5, 8 ва 14 ёшдаги уч нафар бола ҳам бор, улардан бирининг аҳволи оғир.

Эслатиб ўтамиз, воқеа Алушта–Судак–Феодосия трассасининг 50-километридаги Шчебетовка аҳоли яшаш пункти яқинида содир бўлган. Автобус ариққа тушиб кетиб, жарликдан қулаган. Автобус Судакдан Керчга кетаётган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори ишлаб чиқарди
Дунё
Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, музлаткичда сақлагани аниқланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви рекорд даражага етди