Россия федерал аксилмонопол хизмати Google корпорацияси 438 миллион рубль миқдорида маъмурий жарима тўлаши лозимлигини белгилади. Бу ҳақда, идора матбуот хизматига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз компания қароримизни бажаришидан ва жаримани энг яқин вақтда тўлашидан умид қиламиз», — деди хизмат раҳбари Алексей Доценко.
Тергов чоғида аксилмонопол хизмат Google Россия ҳудудида сотиладиган смартфонлар ишлаб чиқарувчиларига Google Play дастурлар дўконини смартфонга фақат корпорациянинг бошқа дастурлари ўрнатилиши шарти билан тақдим этишини аниқлади. Бу дастурлар орасида смартфоннинг бош экранида жойлашадиган қидирув тизими борлиги айтилмоқда. Шу тариқа, корпорация рақобатни ҳимоя қилиш қонунчилигига зид хатти-ҳаракатларда айбланмоқда.
Изоҳ (0)