Хонанда Лола Россиянинг Москва шаҳрида 7 август куни яккахон концерт дастурини тақдим этди. У ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали концерт дастуридан фото ва видеоларни жойлаштириб, мухлисларни концерт ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан таништириб бормоқда. Улардан бири Лола учун яратилган либослар ҳақида, дея ҳикоя қилади «Даракчи.uz».
Лола Москвадаги концертида кийган тўқ қизил рангдаги кўйлаги учун 120 метр мато ишлатилди. Бу ҳақда унинг ўзи шундай дейди: «Бу кўйлак учун 120 метр мато ишлатилди. Шлейфнинг бутун узунлиги бўйлаб жойлашган бурмалар эса қўлда тикиб чиқилди. Кўйлак корсети эса шойи ипли безаклар ва туяқуш пати билан тикилди. Нокамтарлигим учун узр сўрайман, аммо бундай санъат асари билан мақтанмасликнинг ўзи гуноҳ. Бу санъат асари Тошкент шаҳрида яратилганлиги билан фахрланаман. Бетакрор Zulfiya Sulton мени илҳомлантириш ва ҳайратлантиришда давом этмоқда!»
Изоҳ (0)