Brain Pickings сайтида ҳаёти энди гуллаб-яшанаётган пайтда — 33 ёшида вафот этган Шарқ яккакурашининг афсонавий устаси, актёр ва файласуф Брюс Лининг фалсафий қайдлари эълон қилинди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ушбу қайдларни Брюс Ли ўзининг шиддатли машғулотларидаги танаффуслар чоғида қоғозга туширган. Уларда актёр ҳаёт, ирода, ҳиссиётлар ҳақида фикр юритади.
«Иродани ўз ақлимнинг ҳар битта қисмчаси учун олий ҳакам деб билган ҳолда, мен уни ҳар куни ҳар қандай мақсадда ҳаракат қилишни бошлаш учун турткига эҳтиёж сезган пайтимда қўллайман; ва мен иродани кунига камида бир марта қўллашни ўзимга одат қилиб оламан», — деб ёзган Брюс Ли.
Изоҳ (0)