Германия ҳукумати сўнгги вақтларда содир этилган бир қатор террорчилик ҳужумларидан сўнг мамлакатда хавфсизлик даражасини оширишга қаратилган чоралар санаб ўтилган декларация лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ҳужжат қораламасида икки мамлакат фуқаролиги ва кишининг юзини яширувчи кийимни тақиқлаш каби чоралар ҳақида сўз юритилган.
Декларациянинг Германия Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бошқа бандларида мамлакатдан бошпана олмаган муҳожирларни депорт қилиш жараёнини тезлаштириш, жиноий жавобгарликка тортиш ёшини 14 ёшгача пасайтириш ва теракт юз берган ҳолатда мамлакат ичкарисида армиядан фойдаланиш кабиларни кўзда тутади.
Шунингдек, 2020 йилга қадар полиция ходимлари сонини яна 15 минг кишига ошириш режалаштирилмоқда. Шифокорлик сирини қисман бекор қилиш таклифи ҳам муҳокама босқичида. Бунда гап шифокорларга жиноят содир этиш ниятини уларга маълум қилган беморлар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ахборот бериш мажбуриятини юклаш ҳақидаги норма тўғрисида бормоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)