Рио—2016 Олимпиадасининг 81 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Элшод Расулов биринчи жангини британиялик Жошуа Буацига қарши ўтказди.
Турнирдаги иштирокини 1/8 финалдан бошлаган Элшод Расулов учун дастлабки жанг муваффақиятсиз кечди. У британиялик рақибига дастлабки икки раундни бой бериб қўйди ва якунда ҳам вазиятни ўнглай олмади. Ҳал қилувчи раундни рефери тўхтатишга мажбур бўлди ҳамда Элшоднинг мағлубиятини қайд этди.
Элшод Расуловга қадар Рио-де-Жанейрода рингга чиққан ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси рақибини мағлуб этганди. Бу Ўзбекистон делегациясининг Олимпиада—2016 даги илк мағлубияти бўлди.
Изоҳ (0)