Буюк Британиянинг Кариб денгизидаги денгизорти ҳудуди ҳисобланган Кайман оролларида Зика вирусини илк бор маҳаллий юқтириб олиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Вирусни юқтириб олган эркак унинг дастлабки аломатларини июль ойининг охирида пайқаган. У ҳозирда вирус фаол тарқалган мамлакатларга саёҳат қилмаган.
Кайман ороллари узоқ вақт давомида Зика вирусидан озод ҳудуд бўлишга эришганлигига қарамасдан, аввалроқ у ерда ҳам касаллик билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилган эди. Бироқ ўшанда вирус бошқа мамлакатлар орқали кириб келганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Зика вируси биринчи марта 1947 йилда Угандада аниқланган.
Изоҳ (0)