Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кейинги икки йил давомида Эрон чет эл нефть компаниялари билан 25 миллиард доллар қийматдаги шартномаларни имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, Shana агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: Twitter / @nioc

Фото: Twitter / @nioc

Эрон миллий нефть компанияси (NIOC) раҳбари Али Кардорнинг сўзларига қараганда, яқин ярим йил-бир йилда бир қанча нефть конлари тендер асосида сотувга қўйилади. Инвестициялар жалб қилишнинг дастлабки босқичи доирасида сотувга қўйиладиган 12–13 кондан иборат рўйхат аллақачон тузилгани айтилмоқда.

Эрон ҳукумати август ойининг бошида чет эл нефть компаниялари билан имзоланажак намунавий шартнома лойиҳасини тасдиқлади. Нефть саноати вазирлиги ҳар бир шартномани индивидуал тартибда кўриб чиқиб, нарх-наво, муддат ва бошқа шартларни синчиклаб ўрганади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия президентлигига номзод Дўғу Перинчек сайловда ғалаба қозонса, мамлакатни НАТОдан чиқаришга ваъда берди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 март куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Спорт
Криштиану Роналду терма жамоалар миқёсида иккита тарихий рекорд қайд этди