90 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги дзюдо турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шерали Жўраев 10 август санасидаги иккинчи жангини швециялик Маркус Ниманга қарши ўтказди.
Маркус Ниман Олимпиададаги иштирокини 1/16 финалдан бошлаган бўлса, ўзбекистонлик спортчи Рио—2016 даги биринчи жангида жазоирлик Абдураҳмон Бенамадини енгиб, рақибини турнирдан 1/32 финалдаёқ чиқариб юборганди.
Шерали Жўраевнинг Ниманга қарши жангида рақиб иппон баҳоси билан ғолиб чиқди ва нимчорак финалга йўлланма олди. Жўраев эса Олимпиада—2016 даги иштирокига якун ясади.
Изоҳ (0)