Буюк Британияда миллиардер, олтинчи Вестминстер герцоги Жеральд Кавендиш Гросвенор вафот этди. Бу ҳақда Associated Press маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
У 64 ёшда эди. Гросвенор Британия қироллик оиласининг дўсти ва мамлакатнинг энг бой ер эгаларидан бири эди.
Герцог Англия шимоли-ғарбида Престондаги Қироллик госпиталида вафот этганлиги таъкидланмоқда.
2016 йилда The Sunday Times нашри Гросвенорнинг бойлигини 9,35 миллиард фунт стерлингга (12 миллиард доллар) баҳолаган эди.
Изоҳ (0)