Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг бокс баҳсларида энг енгил -49 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўстматов илк жангини ғалаба билан якунлади, деб хабар бермоқда «Sports.uz».

Foto: “Sports.uz”

Фото: «Sports.uz»

Мексикалик Хоселито Веласкесга қарши кечган баҳсда Ўзбекистон вакили 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ҳасанбой Дўстматов нимчорак финалда қозоғистонлик Биржан Жакиповга қарши жанг ўтказади. Мазкур жанг Тошкент вақти билан 10 августга ўтар кечаси 01:00 да бошланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик боксчилардан Хуршид Тожибоев (-60 кг) ҳамда Рустам Тўлаганов (-91 кг) чорак финалга йўл олганди.