Рио-де-Жанейро Олимпиадасининг академик эшкак эшиш мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳбоз Холмирзаев чорак финални муваффақиятсиз якунлади.
Олти нафар спортчи иштирок этган чорак финалда Шаҳбоз маррага энг сўнгги бўлиб етиб келди ва ярим финал чиптасини бой берди.
Шаҳбоз Холмирзаев Олимпиададаги иштирокини давом эттириб, 13—24-ўринлардан бирини қўлга киритиш учун ҳаракат қилади. Медальлар учун кураш эса унинг учун ўз якунига етди.
Изоҳ (0)