АҚШнинг Walmart Stores Inc. компанияси «Jet.com» электрон тижорат сайтини сотиб олиш ҳақида шартнома имзолади. Келишув қиймати 3 миллиард долларни ташкил этади, деб хабар беради «Ведомости».
Шартнома доирасида «Jet.com» акциядорлари Walmart’нинг 300 миллион долларлик акцияларини олади. Ушбу шартномадан сўнг Walmart онлайн савдодаги кўрсаткичларини яхшилаб олиши кутилмоқда. Томонлар келишув регуляторларнинг тасдиғини кутмоқда. Шартнома 2016 йил охирига қадар ёпилиши режалаштирилмоқда.