Хонанда Муниса Ризаева «Даракчи» газетасининг «Қисқа ва лўнда» лойиҳасида иштирок этди ва ўз ҳаётий қарашлари ҳамда орзулари ҳақида қисқача гапириб ўтди, деб хабар бермоқда «Даракчи.uz».
«Агар севиб қолсам, муносабатимни биринчи бўлиб изҳор қилишдан уялмайман. Аксинча, кўнглим бўлмаган одамга сени севмайман, деб айтишдан қўрқмайман», – деди хонанда.
Шунингдек, Муниса Ризаева тасаввуридаги оилавий сурат ҳақида шундай дейди: «Турмуш ўртоғим гавдали, келишган йигит бўлишини орзу қиламан. Худо хоҳласа, уч ўғил, икки қизимиз бўлади. Мен ўша пайтда ҳам ишбилармон аёл бўлиб юрсам керак».Маълумот учун, октябрь ойида Муниса Ризаева 30 ёшга тўлади.