Интернетда «Қора рицар», «Муқаддима», «Интерстеллар» фильмлари режиссёри Кристофер Ноланнинг янги фильми — «Дюнкерк» ҳарбий драмаси тизерлари пайдо бўлди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Воқеалари 1940 йилда кечадиган фильм Франциянинг Дюнкерк шаҳри яқинида қопқонда қолиб кетган британиялик, франциялик ва бельгиялик уч юз минг нафар аскарнинг қутқариб қолиниши ҳақида ҳикоя қилади.
Мазкур лойиҳа Ноланнинг сўнгги вақтларда суратга олган фильмлари орасида фантастик элементлардан ҳоли биринчи киноасар бўлиши мумкин. Фильм 2017 йил июлида катта экранларга чиқиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)