Мали шимоли-шарқида автомобилнинг портлатиб юборилиши оқибатида бир нафар БМТ тинчликпарвари ҳалок бўлди, яна беш нафари яраланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
БМТнинг Малидаги вазиятни барқарорлаштириш халқаро миссиясининг маълум қилишича, ҳодиса Кидаль туманида 06:50 атрофида юз берган. Логистик конвой таркибидаги мисссиянинг автомобили қўлбола портловчи қурилма ёки минада портлаб кетган.
Бир неча соатдан сўнг миссиянинг яна бир автомобили портлаб кетган, бироқ иккинчи портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Халқаро миссия тинчликпарварлари Малига БМТ Хавфсизлик кенгашининг қарори билан юборилган.