Югуриш дисциплиналари бўйича ямайкалик чемпион Усэйн Болт Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинлари очилиш маросимида қатнашмаганини ялқовлик билан тушунтирди. Бу ҳақда, The Telegraph нашрига асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
«Бизнинг жамоамиз очилиш маросимида стадиондан ўтди шекилли. Лекин мен ўша куни ҳаддан зиёд эринаётгандим. Ҳеч қандай ортиқча ҳаракат қилгим келмади», — деди Болт.
Муқаддам Twitter фойдаланувчилари Болтнинг парадда иштирок этмаганига эътибор қаратган эди.
Олимпиадада Усэйн Болт уч дисциплина бўйича баҳсларда иштирок этади: 100, 200 метрга югуриш ҳамда 4х100 метрлик эстафета.
Изоҳ (0)