Рио-де-Жанейро Олимпиадасида иштирок этаётган ўзбекистонлик дзюдочи Диёрбек Ўрозбоев делегация учун илк медаль — бронзани тақдим этганди. «Оламспорт» нашри спортчи илк муваффақиятни Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлагани ҳақида хабар берди.
«Мен биринчилардан бўлиб баҳсларга киришишга ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр эдим. Одатда спортчилар мана шундай ғалабаларни бирор-бир сана ёки яқинларидан бирига бағишлайди. Мен Олимпиада ўйинларидаги биринчи медалимни давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлайман. Халқимиз, Президентимиз ишончларини оқлаганлигимдан хурсандман», — деб айтиб ўтган ўзбекистонлик дзюдочи.
Изоҳ (0)