АҚШнинг Батлер шаҳрида (Огайо штати) мусиқий фестивалга келган 20 дан ортиқ ташрифчи наркотик моддаларни дозасидан ортиқ қабул қилиш аломатлари билан шифохонага етказилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
ABC телеканалининг маълум қилишича, номаълум шахслар Ohio Dreams фестивалига ташриф буюрганлар орасида хавфли гиёҳванд моддаларнинг бир нечта пакетини тарқатган. Пакетлар конфет ниқоби остида яшириб киритилган.
Маҳаллий шифохоналардан бирига опиатни дозадан ортиқ қабул қилиш аломатлари билан камида 23 киши етказилган. Полиция бошқармасида маълум қилишича, жабрланганлар сони янада кўпроқ бўлиши мумкин.
Полиция гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилган ва таҳлил учун лабораторияга етказган. Ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)