Қозоғистоннинг Олмаота—Остона трассасида икки машинанинг тўқнашуви оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Олмаота вилояти ички ишлар департаменти матбуот хизмати маълумотига таяниб, Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Полициянинг маълум қилишича, 4 август куни 23:00 атрофида Олмаота—Остона трассасида Mitsubishi Galant ва Toyota Corolla автомашиналари тўқнашиб кетган. Mitsubishi Galant машинасининг ҳайдовчиси ва икки йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, Toyota автомашинасининг ҳайдовчиси ва икки йўловчиси ҳам қурбон бўлган.Toyota Corolla’нинг 1995 йилда туғилган бир нафар йўловчиси шифохонага етказилган.
Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Экспертиза тайинланиб, полиция аварияда айбдор томонни аниқламоқда.
Изоҳ (0)